Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛда мавсумнинг энг яхши голи аниқланди

АПЛда мавсумнинг энг яхши голи аниқланди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси расмий сайти якунига етган мавсумнинг энг яхши голини эълон қилди.

Ушбу соврин «Тоттенҳем» футболчиси Сон Хён Минга насиб этди. Кореялик ҳужумкор яримҳимоячининг АПЛ 16-тури доирасидаги 7 декабр куни «Бёрнли» дарвозасига киритган голи мавсумда тенгсиз деб топилди. Сон 2:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда майдоннинг мезбонлар томонидаги қисмидан тўпни қабул қилиб, ҳужум давомида рақибнинг бирин-кетин 6 нафар футболчисини доғда қолдириб, яккама-якка вазиятни голга айлантирди. Ўйинда «Тоттенҳем» 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг энг чиройли голи номинацияси учун Сон Хён Миндан ташқари, Харви Барнс («Лестер»), Мусса Женепо («Саутҳемптон»), Меттю Лонгстафф («Нюкасл»), Алиризо Жаҳонбахш («Брайтон»), Матей Видра («Бёрнли»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») сингари футболчиларнинг голи даъвогарлик қилаётган эди.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *