Goal24.uz » Transfer » “Ювентус” учта ҳужумчидан бирини танлайди

“Ювентус” учта ҳужумчидан бирини танлайди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Юве” танлов қилади

Италиянинг “Ювентус” клуби ёзда жамоа таркибини кучайтириш мақсадида марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.
“Ле Газзета Делла Спорт” нашрининг маълум қилишича, “зебралар” нишонида бир йўла учта ҳужумчи турибди.
Улар Аркадиуш Милик (“Наполи”), Эдин Жеко (“Рома”), ва Алваро Мората (“Атлетико Мадрид”).
Манбанинг маълум қилишича, ушбу вариантлардан бирини танлаш Андреа Пирло ва жамоа спорт директори Фабио Паратичилар томонидан ҳал этилади.
Эслатиб ўтамиз, Пирлонинг ўзи Алваро Моратани ортга қайтариш тарафдори бўлиб турибди.
Дзюба Туркияда?

Россия терма жамоаси сардори ва “Зенит” ҳужумчиси Артём Зюба фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
“ОртаCизиги” нашрининг маълум қилишича, Истанбулннг “Бешиктош” клуби рус форворди билан шартнома тузиш ниятида. Манбанинг маълум қилишича, клуб Балотелли билан шартнома имзолай олмгач, бор эътиборини Дзюбага қаратган.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда 31 ёшли футболчи РПЛ доирасида битта ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
“Наполи” ишга киришди

Неапол шаҳри клуби янги футболчиларни жамоага жалб этиш борасида ишлар олиб бормоқда.
Италиялик журналист Никола Скиранинг хабар беришича, “Наполи” “Реал” ҳимоячиси Серҳио Регилонни қўлга киритиш мақсадида “қироллик клуби”га 15 миллион таклиф қилган. Мадрид клуби эса, ўз футболчисини 25 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Шунингдек, Гаттузо жамоасини “Удинезе” ҳужумчиси Кевин Лазаня ҳам тўлдириши мумкин. 28 ёшли ҳужумчи 3 мавсумдан бери “Удинезе” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Унинг ҳисобида 101 та ўйин ва унда киритилган 30 та гол мавжуд.
Хамес сериали давом этади…
 
Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Париж клубида давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Ле10спорт”нинг маълум қилишича, колумбиялик футболчининг агенти – Жоржо Мендеш айни дамда Парижда ва мижозининг келажаги борасида музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг маълум қилишича, катта эҳтимол билан ПСЖ ушбу трансферни амалга оширади. Сабаби, клуб “Реал” талаб қилаётган 35 миллион еврони тўлаб беришга қодир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Хамес “Ла Лига”нинг атиги 8 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол+ 1 та ассистни ёздириб қўйди.
“Фулҳем” “Арсенал” футболчисини нишонга олди

Англиянинг “Фулҳем” клуби янги мавсумни АПЛда бошлаши аниқ бўлгач, таркибни сезиларли даражада кучайтиришни бошлади.
“Футбол Лондон” нашри берган маълумотларга кўра, жамоа “Арсенал” ҳимоячиси Келум Чемберснинг ҳизматлари билан қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Скот Паркер жамоаси тез кунларда “конинирлар”га 25 миллион евролик таклиф юборади.
Эслатиб ўтамиз, Артета янги мавсумда жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилардан воз кечишга қарор қилган ва ушбу рўйхатда 25 ёшли Чемберс ҳам бор.
Пессини “Милан” нишонида

Милан шаҳрининг “Милан” клуби “Аталанта” жамоаси ярим ҳимоячиси Маттео Пессинини нишонга олди.
“Салcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” 23 ёшли футболчини қўлга киритиш мақсадида 12 миллиондан воз кечишга тайёр. Ўтган мавсумни “Верона” сафида ижара асосида ўтказган Пессинининг ўзи ҳам “Милан” билан шартнома имзолаш орзусида.
Элсатиб ўтамиз, “Аталанта” бу трансферни амалга оширишга расман тайёр эканлигини маълум қилди. Тез орада музокаралар бошланади.
276   
Добавить комментарий
Ваше имя: *