Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Сетен "Бавария"га қарши қандай юриш қилади?

Сетен "Бавария"га қарши қандай юриш қилади?

Автор: admin

ЙEЧЛнинг чорак финалидаги "дахшатди" тўқнашуви бизни олдинда кутиб терибди. Мухлислар бу учрашув ҳақида турли фикрларни олға суришда давом этишмоқда. Хўш ушбу баҳсда қайси мураббий ғолиб чиқади?
“Бавария” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув олдидан Мюнҳен клуби қандай таркибда майдонга тушиши деярли аниқ, бироқ Каталонияликлар қандай юриш қилиши катта сўроқ остида турибди. Стадион.уз бугун ушбу мавзу ҳақида ўз тахминлари билан ўртоқлашади.
Ҳеч қандай ўзгаришларсиз…

Бу бугунги “Барселона”нинг оптимал кўриниши. Ҳеч қандай ўзгаришларсиз ва ҳеч қандай кутилмаган совғаларсиз. Аслида, Кикенинг бундай таркиб билан майдонга жамоани олиб тушиши жуда ҳавфли. Сабаби, ҳатто Испания клублари ҳам бу схемага қарши туришга имунитет ҳосил қилган. Шундай бўлсада, бу кўринишда Каталония клуби ўйинни биринчи рақамли жамоа сифатида ўтказиши мумкин.
Суарес майдонга тушмаса…

“Эл-Писталеро” замонавий “Барселона” учун жуда муҳим фигура. Афсуски, 30 дан ошган, жароҳатидан яқинда фориғ бўлган ҳужумчининг жуда оғир ўйинда синаб кўриш қанчалар тўғри? Агар, Сетен Суаресни жокер сифатида захирада қолдирса, катта эҳтимол билан мана шу схемадан фойдаланади. Бундай вазиятда, Гризман марказий ҳужумчи амплуасига ўтади ва Фатига қанот топширилади. Гризманинг креатив эканлигини инобатга олсак, у ҳужумларни марказроқдан бошлаши ҳам ҳеч гап эмас.
Агар Пучга ишонч билдирилса…

Испаниянинг таниқли “Спорт.эс” нашри Каталония супер клуби “Бавария” билан 4-3-3 схемасидан фойдаланмаслиги кундек равшан эканлиги ҳақида ёзмоқда. Сабаби, “Бавария” билан ўйин стартини яхши бошлаш жуда муҳим. прессингга катта урғу берувчи немисларни мағлуб этиш учун марказдаги футболчилар сони оширилиши шарт. Акс ҳолда, “Бавария” “Барселона”нинг ҳужумларини жарима майдончаси атрофига яқинлаштирмай бўгиб қўйиши мумкин.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *