Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Реал” “Тоттенхем”нинг таклифига рози бўладими?

“Реал” “Тоттенхем”нинг таклифига рози бўладими?

Автор: admin

У аввал ҳам Лондонда тўп тепган.
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бейлга Лондон томонлардан таклиф бор. Гап шундаки, “Тоттенхем” жамоаси раҳбарлари шу ёзда уелслик футболчини харид қилмоқчи. Улар Гарет учун 15 млн эвро атрофида маблағ сарфламоқчи.
Ўз навбатида, “Қироллик клуби” раҳбарияти ҳам уни юқори маоши туфайли тезроқ қўйиб юборишга қарши эмас. Яқиндагина ижарадаги футболчиси Мартин Эдегорни ортга қайтарган Зидан кейинги мавсум Бейлга умуман ишонч билдирмаслиги мумкин.
31 ёшли “қаймоқранглилар” юлдузи бу мавсум барча мусобақаларда 2 та тўп киритиб, 2 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил 30 июнда тугайди.
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *