Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес Қатар клубидан таклиф олди

Суарес Қатар клубидан таклиф олди

Автор: admin

Бу ҳақда БеИН Спортс хабар беради.
Манбага кўра, “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес билан “Ал-Араби” қизимоқда.
Қайд этилишича, жамоа устози Хеймир Халгримссоннинг шахсан ўзи уругвайлик ҳужумчи билан алоқага чиққан.
Суареснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ёзида тугайди. У мазкур жамоа шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя этиб келмоқда. Суарес “кўканорранглилар” либосида 282 ўйин ўтказган ҳолда 197 бор рақиблар дарвозасини ишғол этганди.
Аввалроқ, у “Гронинген”, “Аякс” ва “Ливерпул” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *