Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Сетен: «Левандовски – кучли футболчи, аммо Месси билан тенг даражада эмас»

Сетен: «Левандовски – кучли футболчи, аммо Месси билан тенг даражада эмас»

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетен Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Левандовски – ажойиб футболчи, аммо уни Месси билан бир хил даражада деб ўйламайман.
Ҳа, у ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Жамоадошлари унга ёрдам беришади. У кучли, аммо Лео ҳам шундай. Буни «Наполи» билан ўйинда ҳам кўрдик. Бу футболчиларнинг ўйинларидан завқ олаётганимиз жуда яхши», – деб Сетеннинг сўзларини келтиради Марcа.
Маълумот учун, «Барселона» – «Бавария» баҳси 14 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *