Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «Лейпциг» «Атлетико»ни енгиб, яримфиналга чиқди

ЕЧЛ. «Лейпциг» «Атлетико»ни енгиб, яримфиналга чиқди

Автор: admin

Европа Чемпионлар Лигасида яна бир яримфиналчи аниқланди. Битта учрашувдан иборат чоракфинал ўйинида «Лейпциг» Испаниянинг «Атлетико» жамоасини мусобақадан чиқариб юборди. Аввалига немис клуби 50-дақиқада Дани Олмонинг голи эвазига олдинга чиқиб олганди. 71-дақиқада Жоао Фелиш пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада эса Тайлор Адамснинг голи «Лейпциг»га ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Лейпциг» клуб тарихида илк марта ЕЧЛ яримфиналига йўл олди. «Атлетико» клуби олдинги босқичда мусобақанинг амалдаги ғолиби «Ливерпул»ни ортда қолдирганди.
ЕЧЛ-2019/20.
Битта ўйиндан иборат чоракфинал
Лейпциг – Атлетико 2:1
Голлар: Олмо (51), Адамс (88) – Жоау Феликс (71, пеналти).
Лейпциг: Гулачи, Халстенберг, Клостерманн, Упамекано, Анхелино, Кампл, Забицер (Мукиеле, 90), Нкунку (Айдара, 83), Лаймер (Адамс, 72), Олмо (Шик, 83), Поулсен.
Атлетико: Облак, Лоди, Хименес, Триппер, Савич, Эррера (Жоау Феликс, 58), Коке (Фелипе, 90), Саул, Феррейра Карраско, Лоренте, Диего Коста (Мората, 72).
Огоҳлантиришлар: Лоди (62), Клостерманн (70), Кампл (82), Айдара (87), Хименес (90+6).
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *