Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» Роналду ёки Дибаладан бирини сотишга мажбур

«Ювентус» Роналду ёки Дибаладан бирини сотишга мажбур

Автор: admin

«Ювентус» янги бош мураббийи Андреа Пирло яқин кунларда клуб спорт директори Фабио Паратичи билан учрашиб, жамоа трансфер режаларини гаплашиб олади. Бу ҳақда Спортмедиасет хабар тарқатди.

Манбага кўра, учрашувда жамоа ҳужумчилари — Роналду ва Пауло Дибаланинг келажаги муҳокама қилинади. Жамоа маошлар билан боғлиқ харажатларни камайтириш мақсадида улардан бирини сотиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг йиллик маоши 31 миллион евро, 26 ёшли аргентиналик ўйинчининг маоши эса 15 миллион еврога тенг. Улар жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчилари ҳисобланади.
Манба: соccернеwс.ру
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *