Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Хименес «Ювентус»га ўтишга тайёрланмоқда

Хименес «Ювентус»га ўтишга тайёрланмоқда

Автор: admin

«Вулверхемптон» ҳужумчиси Раул Хименес фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Николо Скира хабар тарқатди.

Манбага кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш бир неча ҳафтадан бери футболчини «бянконери» сафига олиб ўтиш устида ишламоқда.

«Ювентус» эса Гонсало Игуаиннинг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда. Аввалроқ туринликлар «Рома» форварди Эдин Жеко билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Лекин "кекса синёра" учун Хименес асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Клуб бош мураббийи Андреа Пирло ва жамоа спорт директори Фабио Паратичи айнан Раулга қизиқиш билдиришмоқда.

Хименес якунланган мавсумда барча мусобақалар доирасида 55та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 27та гол ва 10та ассист ёзди. Унинг «Вулверхемптон» билан шартномаси 2023 йилга қадар тузилган.
Манба: футболҳд.ру
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *