Goal24.uz » Chempionlar ligasi » «РБ Лейпциг» — «Атлетико» учрашувининг энг яхши футболчиси эълон қилинди

«РБ Лейпциг» — «Атлетико» учрашувининг энг яхши футболчиси эълон қилинди

Автор: admin

Европа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган «РБ Лейпциг» — «Атлетико» учрашувининг энг яхши ўйинчиси номи эълон қилинди.

УЙEФА экспертлари германияликлар марказий ҳимоячиси Даё Упамеканони энг яхши футболчи деб топишди. Ўйиндан кейин унга соврин топширилди.

«Ҳимоядаги қойилмақом ўйин натижасида «Атлетико» томонидан уюштирилган ҳужумлар хавфи кам бўлди. У ҳимоядаги тажовузкор ўйин ва тўп билан совуққон муносабатда бўлиш уйғунлигини намойиш этди», — деди УЙEФА техник кузатувчиси Роберто Мартинес.
Манба: спорт24.ру
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *