Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Коутинёнинг агенти: «Филиппе «Барса»ни мағлуб этишни истамоқда»

Коутинёнинг агенти: «Филиппе «Барса»ни мағлуб этишни истамоқда»

Автор: admin

«Бавария» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутинёнинг агенти Киа Журабчиан бразилиялик футболчининг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Айни пайтда Коутинё бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратган. Олдинда катта ўйин кутиб турибди. Филиппе ўз жамоасига қарши майдонга чиқишни истамоқда. Шу боис, у ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Коутинё дастлаб «Барселона»га қарши ўйинда ғалаба қозониб, якунда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истамоқда. Бунинг учун эса «Бавария»нинг салоҳияти етади, деб ўйлайман.

Чемпионлар лигаси якунланганидан кейин эса унинг келажаги борасида музокараларни бошлаймиз. Бу масалада у билан гаплашдим.

Филиппега Англия премер-лигаси ёқади. У АПЛга қайтмоқчи. Аммо молия ва коронавирус билан боғлиқ вазият ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Ахир у нархи арзон ўйинчи эмас», – деди агент.
Манба: спортс.ру
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *