Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Видал: «Бавария» доим фаворит, аммо «Барселона» – дунёнинг энг яхши жамоаси»

Видал: «Бавария» доим фаворит, аммо «Барселона» – дунёнинг энг яхши жамоаси»

Автор: admin

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видал Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Йилнинг энг муҳим ўйинини ўтказамиз. Бундан кейин ҳам олдинга интилишга умид қиламиз. «Бавария» Бундеслига ва Германия Кубогини ютиб, ажойиб мавсум ўтказди. Қийин бўлишини биламиз, аммо олдинда яхши ўйин турибди. Агар зарур бўлган жиҳатларга эътибор қилсак, муваффақият қозонамиз.
 
Флик бош мураббий бўлганидан бери жуда яхши ишлади. Иккита унвонни қўлга киритди ва, менимча, у жамоада ўз ишини давом эттиришга лойиқ. 
«Бавария» ҳар доим ва ҳамма жойда фаворит, мен буни Мюнхенда ҳис қилганман. Аммо «Барселона» – дунёнинг энг яхши ўйинчиси», – деб Видалнинг сўзларини келтиради Марcа.
Маълумот учун, Видал «Барселона»га айнан «Бавария»дан ўтган. 
«Барселона» – «Бавария» баҳси бугун, 14 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
84   
Добавить комментарий
Ваше имя: *