Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Arsenal» Villianning transferini e’lon qildi

«Arsenal» Villianning transferini e’lon qildi

Автор: admin

«Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси Виллиан «Арсенал» аъзосига айланди.
«Канонирлар» ушбу бразилиялик футболчи билан 3 йиллик шартнома тузилгани ҳақида эълон қилган. Эркин агент сифатида клубга келиб қўшилган футболчи 12-рақамли футболкада тўп суради.
Аввалроқ унинг «Арсенал»даги ҳафталик маоши миқдори 220 минг фунтни ташкил этиши хабар қилинганди.
2019/20 йилги мавсумда Виллиан «Челси» сафида АПЛнинг 36 ўйинида майдонга тушиб, 9 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.
Футболчи «Челси»да 2013 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У клуб билан икки марта Англия чемпионатида ғолиб бўлган ва бир марта мамлака Кубогини қўлга киритган.
Шу ёзда «Челси» билан шартномаси якунига етган 32 ёшли футболчи клубнинг 2 йиллик шартнома бўйича таклифини рад этганди.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *