Goal24.uz » Transfer » Алкантарага грандлар харидор. Сўнгги трансфер янгиликлари

Алкантарага грандлар харидор. Сўнгги трансфер янгиликлари

Автор: admin

Тяго Алкантаранинг «Ливерпул»га ўтиши аниқдек кўриниб қолганди, аммо сўнгги паллада «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» каби рақобатчилар пайдо бўлди. Парижликлар «Бавария»ни қониқтирадиган 30 миллион еврони стол устига қўйиб улгуришди, лекин немислар «Манчестер Сити»дан ҳам садо кутмоқдалар. Чунки Пеп Гвардиола Алкантаранинг устози ҳисобланади ва бу ҳолат келишувни осонлаштириши ва балки инглизларнинг кўпроқ сумма таклиф қилишига сабаб бўлиши мумкин. 29 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумда 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди. (Манба: Ле10 Спорт)
Луис Суарес фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин. «Барселона» ҳужумчиси билан Доҳанинг «Ал Араби» клуби қизиқмоқда. Уругвайлик 33 ёшли футболчи ва «Барселона» ўртасидаги шартнома келаси йил ёзда ўз ниҳоясига етади. Агар Суарес янги шартнома имзоламаса, клуб уни сотишга мажбур бўлиб қолиши мумкин. (Манба: Диарио Спорт)
«Манчестер Юнайтед» Бен Чилуелл учун «Челси» билан рақобатлашишга тайёр. Аввалроқ, «Лестер» ушбу футболчи учун 80 миллион фунтдан камига рози бўлмаслиги ва бу лондонликлар учун қимматлик қилиб, бошқа вариант ахтараётганликлари ҳақида хабарлар тарқалганди. «МЮ» бу пулни топа олади, зеро «Олд Траффорд»да чап қанот ҳимоясида ҳам муаммолар бор – Шоу кўп жароҳат олади, Уилямс эса ҳали ёш. (Манба: Тҳе Миррор)
«Милан» «Аталанта»нинг марказий яримҳимоячиси Маттео Пессинега эътибор қаратмоқда. Миланликлар 23 ёшли ҳавбек учун 12 миллион евро тўлашга тайёр. Ўтган мавсумда Маттео «Верона»да ижара асосида ўйнаган ва 35 учрашувда қатнашиб, 7 гол уришга муваффақ бўлган. (Манба: Cалcиомерcато)

«Брага» ҳужумчиси Паулинога бир қатор таниқли клублар – «Вулверҳемптон», «Спортинг», «Лацио» ҳамда «Локомотив» даъвогарлик қилмоқда. Португалия клуби музокаралар учун очиқ, аммо 27 ёшли футболчи учун камида 30 миллион евро олишдан умид қилмоқда. Ўтган мавсумда Паулино 29 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урган ва 7 голга ҳаммуаллифлик қилган. (Манба: А Бола)
«Рома» вингери Диего Перотти катта эҳтимол билан шу ёзда жамоани тарк этади. 32 ёшли футболчига Туркиянинг «Фенербаҳче» ва Саудия Арабистонинининг «Аш Шабоб» клублари қизиқиш билдирган. Ўтган мавсумда 21 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урган Перотти учун «Рома» 2 миллион евро атрофида пул олмоқчи. (Манба: Ниcоло Счира)

«Аталанта» чап қанот ҳимоячиси Робин Госенс янги мавсумда «Ювентус» аъзосига айланиши мумкин. 26 ёшли немис футболчисига шунингдек, Англия ва Францийадаги клублар ҳам қизиқиш билдиришган. Бергамоликлар Госенс учун 30-35 миллион евродан умид қилишмоқда. Ушбу литерал ўтган мавсумда 34 ўйинда майдонга тушди ва 9 гол уриб, 8 голда шерикларига аниқ узатмани амалга оширди. (Манба: Ниcоло Счира)
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Андреас Перейра шу ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда жуда кўп танқидларга учраган, Бруно Фернандеш келгач эса, майдонга кам туширила бошланди. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Андреас бошқа клубга ўтишга қарши эмас. Манбада айтилишича, Испания, Португалия ва Италиядан харидорлар бор. (Манба: Эспорте Интеративо)
Римнинг «Лацио» клуби «Интер»дан марказий яримҳимоячи Роберто Гальярдинини сотиб олмоқчи. 26 ёшли футболчининг трансфер суммаси 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда Роберто 24 ўйинда майдонга тушган ва 4 гол уриб, 3 ассистни амалга оширган. (Манба: Cорриере делла Сера)
«Глазго», «Копенҳаген», «Трабзонспор», «Бешиктош» ва «Соседад». Бу клублар «Болоня» вингери Андреас Олсен учун навбатда туришибди. 20 ёшли даниялик футболчи ўтган мавсумда 26 ўйинда майдонга тушди ва 1 гол уришга муваффақ бўлди. (Манба: Cорриере ди Бологна)

«Челси» чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмери «Интер»га ўтишга яқин. Миланликлар футболчи билан шахсий келишувга эришиб бўлди ва энди, трансфер суммаси юзасидан «Челси» билан музокара ўтказмоқда. Катта эҳтимол билан яқин кунларда 26 ёшли футболчининг трансфери расман эълон қилинади. (Манба: Cалcиомерcато)
«Арсенал» Виллианнинг жамоа аъзосига айланганини расман маълум қилди. Бразилиялик футболчи билан шартнома 3 йилга тузилгани айтилмоқда. 32 ёшли футболчига «Челси» икки йиллик шартнома таклиф қилган, аммо у камида уч йиллик келишув талаб қилиб, якунда янги шартнома имзоламади ва эркин агентга айланди. (Манба: «Арсенал» сайти)

«Ювентус» Гонсало Игуаин ва Сами Хедирага ушбу ёзда жамоани тарк этишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган. Ушбу футболчилар янги мураббийнинг режаларига киритилмаган ва энди ўзларига янги жамоа излашлари мумкин. (Манба: Гоал)
Инсайдерларнинг айтишича, «Манчестер Юнайтед» Жейдон Санчодан бутунлай воз кечгани йўқ ва ушбу трансферни амалга ошириш учун бир қатор футболчиларни сотишни кўзламоқда. Агар «Боруссия» ўзи талаб қилган 108 миллион фунтни оладиган бўлса, трансфер ойнасининг сўнггида бўлсаям, трансферга рози бўлиши манчестерликларни хотиржам қилмоқда. Шунингдек, клуб ушбу келишувда пул ўрнига қисман баъзи футболчиларни ҳам таклиф қилиши мумкин. Бундан ташқари, клуб фақат Санчонинг трансферига борини ишга солмаётгани, захира вариант сифатида «Астон Вилла» етакчиси Жек Грилиш ҳам кўрилаётгани айтилмоқда. Грилишнинг трансфер суммаси 80 миллион фунтни ташкил қилади. (Манба: Жамес Cупер)
209   
Добавить комментарий
Ваше имя: *