Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Ювентус” МЮга супер рокировка таклиф қиляпти

“Ювентус” МЮга супер рокировка таклиф қиляпти

Автор: admin

Катта ўзгаришлар бўлади
“Ювентус” раҳбарияти жамоани қайтадан шакллантирмоқда. Туринликлар янги таркибда Пол Погбани кўрмоқчи. Албатта, ҳозирги молиявий имкониятлар билан Погба даражасидаги қимматбаҳо юлдузни харид қилиб бўлмайди.
Шунинг учун туринликлар ўз ҳужумчиси Пауло Дибалага “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқаётганини инобатга олиб, уни Пол Погбага алмаштиришни таклиф қилмоқда.
Айни пайтда ҳар икки футболчи ўз клуби билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда. Погба фикрини ўзгартириб, Манчестерда қолишни истаётган бўлса, Дибала “Ювентус” хўжайинларини йилига 15 миллион эвро маош беришга кўндира олмаяпти.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *