Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Бухоро” сўнгги дақиқаларда гол уриб “Бунёдкор”дан очко тортиб олди

Суперлига. “Бухоро” сўнгги дақиқаларда гол уриб “Бунёдкор”дан очко тортиб олди

Автор: admin

Футбол бўйича Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг қолдирилган 9-турида “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари 14-август, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашув “Бунёдкор”нинг қатор ҳужумлари билан бошланди. 18-дақиқада тошкентликлар олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Шаҳбоз Эркинов пеналтини аниқ амалга ошира олмади. 22-дақиқада Ислом Қобилов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлим ҳам Вадим Абрамов шогирдларининг назорати остида кечди, бироқ “қалдирғочлар” вазиятларни голга айлантира олмади. Ўйин охирлаб бораётган бир вақтда “Бунёдкор” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Уни Жасур Ҳасанов голга айлантирди.
“Бунёдкор” 17 очко билан 3-ўринга кўтарилган бўлса, мавсумдаги учинчи дурангни қайд этган “Бухоро” (3) сўнгги ўриндан бир поғона юқорилади.
Cоcа-Cола Суперлига
9-тур баҳси
14-август, жума
“Бухоро” — “Бунёдкор” 1:1
Голлар: 0:1 – 18 Қобилов, 1:1 – 79 Ҳасанов.
“Бухоро”: Зафар Сафаев, Миржалол Жумаев, Бобур Аманов, Анвар Жўраев (Суҳроб Неъматов, 64), Жасур Ҳакимов (Иззатилла Абдуллаев, 69), Зоҳир Пиримов (Беҳруз Саъдуллоев, 73), Жасур Ҳасанов, Бекзод Саидов, Эргаш Исмоилов, Азиз Амонов (Шаҳзод Бешимов, 73), Солибек Каримов.
“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Ислом Қобилов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов (Селим Нурмуродов, 55), Фаррух Икромов (Баҳодир Пардаев, 84), Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов, 55).
Огоҳлантиришлар: Саидов (5), Солибек Каримов (11), Сарвар Каримов (78).
9-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *