Goal24.uz » Жаҳон » Вертонген «Бенфика» билан шартнома имзолади

Вертонген «Бенфика» билан шартнома имзолади

Автор: admin

«Тоттенҳем»нинг собиқ ҳимоячиси Ян Вертонген эркин агент сифатида «Бенфика»га ўтди. Бу ҳақда Португалия клуби расмий сайти маълум қилди.
33 ёшли белгиялик футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Вертонген фаолияти давомида «Валвейк», «Аякс», «Тоттенҳем» клубларида ҳаракат қилган. У ўтган мавсумда АПЛда 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та тўп киритган.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *