Goal24.uz » «Барселона»нинг яна бир ҳимоячисида коронавирус аниқланди

«Барселона»нинг яна бир ҳимоячисида коронавирус аниқланди

Автор: admin

«Барселона» ҳимоячиси Самюел Умтитига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар қилди.
Каталония клуби 26 ёшли футболчида аломатлар йўқлигини таъкидламоқда. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва уйида изоляцияда бўлиб турибди.
«Барселона» францийалик ҳимоячида вирус аниқлангани ҳақида соғлиқни сақлаш ва спорт ташкилотларини хабардор қилди.
Умтити билан алоқада бўлган жамоа аъзолари қўшимча текширувлардан ўтишади.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар»нинг яна бир ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо ҳам коронавирусга чалинганди.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *