Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «Бавария» «Барселона»ни 8:2 ҳисобида енгиб, яримфиналга чиқди

ЕЧЛ. «Бавария» «Барселона»ни 8:2 ҳисобида енгиб, яримфиналга чиқди

Автор: admin

ЕЧЛда яна бир яримфиналчи аниқланди. «Барселона»ни 8:2 ҳисобида енгган «Барселона» яримфиналга чиқди.
Биринчи бўлим тўлиқ «Бавария»нинг устунлиги остида ўтди. Дастлабки 31 дақиқанинг ўзида немислар тўртта гол уришди. Томас Мюллер дубл қайд этган бўлса, Иван Перишич ва Серж Гнабрилар биттадан гол уришди. 7-дақиқада эса Давид Алаба ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Иккинчи бўлим аввалига Суарес бироз ҳисобни қисқартирганди, аммо 63-дақиқада Киммих Девиснинг рейдидан сўнг ҳисобни яна йирик кўринишга келтирди — 2:5.
Кейин фақат «Бавария» гол урди. Коутино дубл қайд этган бўлса, Левандовский ҳам битта гол урди. Яримфиналда «Бавария» «Манчестер Сити» ёки «Лион»га қарши ўйнайди.
ЕЧЛ. Чоракфинал
Барселона – Бавария 2:8
Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутино, 2:8 – 89 Коутино.
Барселона: тер Стеген, Лангле, Алба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Ёнг, Бускетс (Фати, 70), Видал, Семеду, Суарес, Месси.
Бавария: Ноер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутино, 75), Девис (Люка Эрнандес, 84), Алкантара, Перишич (Коман, 67), Горетска (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Девис (52), Суарес (54), Алба (59), Киммих (85), Видал (90).
221   
Добавить комментарий
Ваше имя: *