Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Пике: «Бу шармандалик, мен кетишга тайёрман»

Пике: «Бу шармандалик, мен кетишга тайёрман»

Автор: admin

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйиндан кейин (2:8) ўз фикрларини билдирар экан жамоадан кетишга тайёрлигини билдирди.
«Шу шармандалик. Бугунги ҳолатга бундан бошқа таъриф бера олмайман. Еврокубокларда бундай ўйнамаслик керак. Бунақаси биз билан биринчи марта эмас, иккинчи, учинчи марта бўляпти. Бу бизга дарс бўлиши керак ва ўзгаришлар қилиш лозим.
Ҳозир мураббий ёки футболчиларни айбламоқчи эмасман, тизимда ўзгариш қилиш керак. Ўзгармаслар йўқ, мен кетишга тайёрман. Жамоа учун энг муҳими тезда бу ҳолатга реакция билдириш», деб Пикенинг сўзларини келтирган Марcа.
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *