Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Мюллер: «Энг яхши ўйинчи бўлишга «Бавария»нинг 12-15 футболчиси лойиқ эди»

Мюллер: «Энг яхши ўйинчи бўлишга «Бавария»нинг 12-15 футболчиси лойиқ эди»

Автор: admin

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Барселона» (8:2) билан ўйиндан сўнг ўз фиклари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи беллашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
«Буни тушунтириш қийин. Жамоамиз ажойиб формада. «Ман оф тҳе матч» мукофоти учун ташаккур, лекин бизда бунга лойиқ 12-15 ўйинчи бор. Шунчалик самарали ўйнаяпмизки, бизни мағлуб этиш қийин.
Қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, «Барселона» – бу ўзига хос клуб. Шунинг учун янада тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак эди. Тўп билан муомала қилганимизда, жамоамиз ҳужумда етарли салоҳиятга эгалигини кўрсатдик.
Қанчалик хурсандлигимизни тасаввур қила оласиз. Аммо энди тинчланишимиз ва тикланишимиз керак. Эртага уйғонамиз, бутун дунёдан келган хабарларга жавоб берамиз ва сўнг навбатдаги ўйинга эътибор қаратамиз. Бу ерга ғалаба қозониш учун келдик», – деб Мюллернинг сўзларини келтиради БТ Спорт.
Маълумот учун, «Бавария» яримфиналда «Манчестер Сити» – «Лион» ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *