Goal24.uz » Chempionlar ligasi » 15та факт («Барселона» – «Бавария» ўйинидан кейин)

15та факт («Барселона» – «Бавария» ўйинидан кейин)

Автор: admin

Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Барселона» «Бавария»га (2:8) йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Қуйида ушбу ўйиндан кейинги айрим фактлар билан танишишингиз мумкин.
1. 14 йилда илк бор Чемпионлар Лигаси яримфинали Месси ва Роналдусиз ўтади.
2. «Барселона» ўз тарихида илк марта Чемпионлар Лигасида бир ўйинда 8та тўп ўтказиб юборди.
3.  «Бавария» сўнгги 9 мавсумда 7-марта ЕЧЛ яримфиналига чиқди.
4. «Барселона» 2014 йилдан кейин биринчи бор мавсумни совринсиз якунлади.
5. «Бавария» турнида 39та гол урди, бу – клуб рекорди.
6. «Барселона» ўз тарихида ЧЛ доирасидаги энг ёши катта таркибини туширди – 29 ёш 329 кун. 
7. Мюллер Чемпионлар Лигасида «Барселона»га қарши 5та ўйинда 6та гол урди, германиялик футболчи турнирда бошқа ҳеч бир жамоага бунча кўп тўп киритмаган.
8. Месси қаторасига 5-бор ЧЛни юта олмаяпти.
9. Чемпионлар Лигаси яримфиналига 3 нафар немис мураббийи йўл олди: Тухел, Нагелсманн, Флик.
10. Неймар «ПСЖ»га ўтганидан бери биринчи марта «Барселона»дан узоқроққа борди.
11. Месси фаолиятидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.
12. 2007 йилдан бери илк марта 1/2 финалга испан клублари чиқа олишмади.    
13. Мессининг ЧЛ 1/4  финалидаги ўйинлари 23тага етди, бу – турнир рекорди. Кейинги ўринларда Жерар Пике ва Андрес Инеста – 22.
14. Гризманн фаолияти давомида турнир плей-оффида илк бор асосий таркибда майдонга тушмади.
15. Левандовскининг ўзи ўйиннинг 1-бўлимида «Барселона»дан кўпроқ зарба берди – 4:3.
164   
Добавить комментарий
Ваше имя: *