Goal24.uz » Transfer » Месси "Интер"да?!

Месси "Интер"да?!

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги суратлар билан таништиришда давом этамиз.
Европа чемпиони учун кураш авжида

Москванинг ССКА жамоаси   ва Киевнинг “Динамо” клублари “Лестер” ярим ҳимоячиси Адриен Силва учун курашга киришди.
“Реcорд” нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли ярим ҳимоячининг ҳизматлари учун клублар 8-10 миллион евро атрофидаги таклиф юборган.
Силванинг “тулкилар” билан тузган шартномаси келаси йили ўз якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, қаҳрамонимиз ўтган мавсумни ижара асосида “Монако” клубида ўтказди.
“Вулверҳептон”га ҳужумчи керак

Англиянинг “Вулверҳемптон” клуби тез орада таркибига ҳужумчи қўшиб олади.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, клуб нишонида “Брага” форворди Паулино Диаш турибди.
Аввалроқ “бўрилар” ҳужумчи учун 14 миллион фунт таклиф этишган, бироқ “Брага” буни рад этган эди.
Эндиликда, АПЛ клуби унинг трансфери учун 23 миллион фунт стерлинг тўлашга қодир “Ласио” билан баҳслашишига тўғри келади.
“Сити” рад этди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Калиду Кулибали ва Тиаго АЛкантаралар борасида ҳеч қандай таклиф билан чиқмаганини расман эълон қилди.
“МанчестерEвенингнеwс” нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар”нинг Кулибали билан қизиқиб қолгани ҳақидаги маълумотларни “Наполи” клуби шахсан ўзи тарқатган бўлиб, шу йўсинда ўз футболчисининг трансфер қийматини оширмоқчи бўлган.
Манбанинг маълум қилишича, Алкантаранинг агенти ва реклама ҳамкорлари ҳам ўз мижозининг трендда бўлиши учун шундай йўл тутган.
“Арсенал” дарвозабони нишонда
 
Англиянинг “Арсенал” клуби киппери Эмилиано Мартинез ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Аргентиналик киппер Лено жароҳат олга чоғда, жамоани бир неча бор қутқарди ва мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлади.
Марcа нашрининг маълум қилишича, киппер учун асосий даъвогар АПЛга қайтган “Лидс” бўлиб турибди.
Бундан ташқари, “Эвертон”, “Севиля”, “Рома” ва “Валенсия” клублари ҳам Мартинесни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.
Моратти Месси ҳақида фикр билдирди
 
Италиянинг “Интер” клубининг собиқ президенти Массимо Моратти Лео Мессининг Миланга кўчиб ўтиши ҳақида миш-мишларга ойдинлик киритди.
“Мен ҳозир “Интер”нинг мухлиси сифатида сўзламоқчиман. Менда ҳеч қандай инсайдерлар етказган маълумотлар йўқ.
“Интер”нинг бугунги кундаги эгасида Леони жамоага жалб этиш учун керакли барча нарса мавжуд. Молиявий ва маънан бу ишни “Интер” қилишга қодир.”- деб мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Қуотидиано Спортиве” нашри.
196   
Добавить комментарий
Ваше имя: *