Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» бош мураббийлигига тайинланиш эҳтимоли энг юқори бўлган мутахассис айтилди

«Барселона» бош мураббийлигига тайинланиш эҳтимоли энг юқори бўлган мутахассис айтилди

Автор: admin

Маурисио Почеттино «Барселона» бош мураббийи қилиб тайинланиш эҳтимоли энг юқори бўлиб турган мутахассисдир. 
Испаниянинг Спорт.эс нашри хабарига кўра, 2020 йил январ ойида бош мураббий қилиб тайинланган Кике Сетен яқин орада лавозимини тарк этишга мажбур бўлади. Унинг ўрнини «Тоттенҳем»нинг собиқ устози эгаллайди. Қайд қилинишича, етакчи футболчилар унинг тайинланишини катта эҳтимол билан маъқуллашади.
Почеттино январ ойида «Барселона»га тайинланиши мумкин эди. Бироқ, клуб раҳбарияти мутахассиснинг «Эспанол»да ишлаган пайтида «Барселона» шаънига айтган «истеҳзоли баёнотлари» туфайли шубҳаланди.
Аввалроқ, «Барселона» Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида ютқазди. Натижада, 2014 йилдан буён илк маротаба бирорта мусобақада совринни қўлга киритолмади.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *