Goal24.uz » Европа жамоалари » Фердинанд: «Месси совринларсиз ўтиришда давом этадими?»

Фердинанд: «Месси совринларсиз ўтиришда давом этадими?»

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси, Британия телевиденияларида экспертлик қилаётган Рио Фердинанд ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Барселона» – «Бавария» (2:8) ўйинидан сўнг каталонияликлар сардори Лионел Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Барселона» нотўғри танлов қилган. Улар ҳануз узоқ вақт жамоада бўлганларга таянишмоқда.
Олдинда жуда катта иш бор. Кимдир вайроналарни тозалашга мажбур бўлади, лекин Сетеннинг тайинланиши катта хато бўлган деб ўйлайман. Энди у ерга ким боради?
Месси уйга қайтганида нимани ўйлайди? Қолган вақтини жамоасини Европанинг бошқа топ-клублари билан таққослаб ўтказмайдими? Ўтириб кутишга унинг вақти борми? Футболчилик фаолияти тез суръатлар билан ўтмоқда. 2 йил ичида Месси ўйинларга таъсир ўтказа оладими? Ёки у совринларсиз ўтиришни давом эттирадими?» – дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Даилй Маил.
Маълумот учун, «Барселона» мавсумни совринсиз якунлади. Бундай ҳолат сўнгги марта 2014 йили содир бўлганди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *