Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Англия Премер Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши мураббийи аниқланди

Англия Премер Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши мураббийи аниқланди

Автор: admin

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премер Лигасининг 2019/20-йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Германиялик мутахассисдан ташқари, ушбу мукофотни қўлга киритиш учун Френк Лемпард (“Челси”), Брендан Рожерс (“Лестер”) ва Крис Уайлдер (“Шеффилд Юнайтед”) даъвогарлик қилганди.
“Ливерпул” якунига етган мавсумда Юрген Клопп қўл остида 30 йиллик танаффусдан кейин илк бор Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ “қизиллар” ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Премер Лиганинг 2019/20-йилги мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси деб топилганди.
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *