Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси бир шарт эвазига «Барселона»да қолиши мумкин

Месси бир шарт эвазига «Барселона»да қолиши мумкин

Автор: admin

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси «Барселона»ни тарк этишга қарор қилди, деб ёзади CОПE.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи клуб раҳбариятидан норози ва 2021 йилгача мўлжалланган шартномани янгиламоқчи эмас. Месси жамоа раҳбариятида ўзгаришлар бўлсагина «Барселона»да қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Бавария»га 2:8 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этди ва мавсумни совринсиз якунлади.
Аввалроқ «Интер» Мессига 4 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар қилинганди.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *