Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » «Баер» бош директори Ҳавертснинг нимани истаётганини айтди

«Баер» бош директори Ҳавертснинг нимани истаётганини айтди

Автор: admin

«Баер» бош директори Фернандо Карро яримҳимоячи Кай Ҳавертснинг жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди.
«Биз учун Европа Лигаси якунланиши билан музокаралар бошланиши аниқ эди. Кай гранд клубга ўтишни истаётганини билдирди. Лекин бу яқин келажакда содир бўладими ёки йўқми, билмайман», – дея Карронинг сўзларидан иқтибос келтиради ЭСПН.
Аввалроқ Ҳавертс «Челси»га ўтишга яқинлиги, лондонликлар 21 ёшли немис учун 80 млн евро тўлашлари хабар қилинганди.
Маълумот учун, Ҳавертс 2016 йилдан бери «Баер»да ўйнайди. У ўтган мавсумда Бундеслигада 30та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *