Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Сетен ва Абидалнинг истеъфоси қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Сетен ва Абидалнинг истеъфоси қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Автор: admin

17 август, душанба куни «Барселона» клуби директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда жамоа бош мураббийи Кике Сетеннинг истеъфоси борасида қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Раҳбарият бу борада бир қарорга келиб бўлган.

Шунингдек, клубнинг раҳбар лавозимидаги баъзи шахслари ҳам истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Жумладан, «Барселона» спорт директори Эрик Абидал ҳам ўз лавозимидан озод этилади. Маълумотларга қараганда, Сетенни бош мураббий лавозимига айнан Абидал таклиф этган эди.
Манба: спорт24.ру
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *