Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард 150 миллион фунтга кимларни олади?

Лемпард 150 миллион фунтга кимларни олади?

Автор: admin

Абрамович трансферга пул берди
Роман Абрамович “Челси” таркибини мустаҳкамлаш учун бош мураббий Френк Лемпардга 150 миллион фунт ажратди.
Лемпард бу суммага “Атлетико”да барқарор ўйин кўрсатаётган Хосе Хименес ва “Вест Хем”дан Деклан Райсни олишни орзу қилмоқда.
Ҳар икки футболчи ҳам қимматбаҳо ҳисобланади. “Атлетико” ўз вақтида Хименесни “Манчестер Юнайтед”га 75 миллион фунтга сотмаган эди.
“Вест Хем” эса этакчи футболчисининг трансферини 65 миллион фунт сўрамоқда. Бу ўйинчи таянч зона ва мудофаа марказида ишончли ҳаракат қила олади. У мунтазам равишда Англия терма жамоасидан таклиф олмоқда.
Бу икки футболчидан ташқари “Челси” Бен Чилуелл ва дарвозабон Ян Облакни олишни режалаштган.  Ҳозиргача эса ҳужумкор футболчилар Тимо Вернер ва Ҳаким Зиеш олиб келинди.
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *