Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Карпин Шомуродов нега гол ура олмаётгани тушунтирди

Карпин Шомуродов нега гол ура олмаётгани тушунтирди

Автор: admin

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Зенит»га қарши ўйин олдидан жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов нега гол ура олмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Шомуродов нега гол ура олмаётганининг сабабини биламан, буни тушуниб турибман. Қандай сабаб? «Карантинли футбол», жисмоний ҳолат. Масалан, Элдор «Тамбов»га қарши ўйинни жуда зўр ўтказди», деб Карпиннинг сўзларини келтирмоқда «Ростов» ахборот хизмати.
«Ростов» Тошкент вақти билан 22:00да РПЛ 2-тури доирасида «Зенит»га қарши ўйинда майдонга тушади. Карпин жамоаси чемпионатни меҳмонда «Тамбов» устидан қозонилган ғалаба билан бошланганди. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов «Ростов» сафида охирги марта 29 феврал куни «Ахмат» дарвозасига гол урганди.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *