Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу бир йил аввал Алфонсо Девисни сотиб олишни истамаган

Бартомеу бир йил аввал Алфонсо Девисни сотиб олишни истамаган

Автор: admin

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Христо Стоичков Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеудан ҳимоячи Алфонсо Девисга эътибор беришни ва уни сотиб олишни сўраган, деб ёзади журналист Умар Тапиа «твиттер»даги саҳифасида.
«Стоичков ўтган йили Бартомеуга Девис ҳақида айтган. У пайтда футболчи «Бавария»га ўтмаган эди. Аммо Хосеп «У канадаликми? Йўқ, раҳмат», дея жавоб берган», – деб ёзади Тапиа.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликларнинг 19 ёшли ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «Барселона» (8:2) билан баҳсда 84 дақиқа ҳаракат қилди ва чиройли рейд уюштириб, битта голга ассистентлик қилди.
Маълумот учун, Девис фаолиятини ватанида «Эдмонтон» клубида бошлаган, сўнг «Ванкувер Уайткепс» жамоасига ўтган. 2019 йилда эса уни «Бавария» сотиб олган.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *