Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси Поччеттино номзодини мақуллайди, рўйхатда Аллегри ва Анри ҳам бор

Месси Поччеттино номзодини мақуллайди, рўйхатда Аллегри ва Анри ҳам бор

Автор: admin

"Тоттенхем" клуби собиқ мураббийи Маурисио Почеттино "Барселона"да иш бошлаш учун асосий давогар бўлиб турибди.
Бу ҳақида "Диарио Спорт" хабар қилди. Жамоа президенти Жозеп Бартомеу аргентиналик мутахассисни клубда авлодлар алмашинувини амалга ошириши мумкин бўлган энг яхши вариант деб билади. Функcионер Почеттинони январ ойида клубга олиб келмоқчи эди. Аммо спорт директори Эрик Абидалнинг фикри мақул кўрилиб, Кике Сетен олиб келинди.
Малум бўлишича, Почеттино номзодини "Барселона" этакчиси Лионел Месси ҳар доим қўллаб-қувватлаган.
Аргентиналик мураббий 3 йиллик шартномага имзо чекмоқчи, аммо клуб "1+1" кўринишидаги битим таклиф қилишга тайёр.
Шунингдек, "Барселона" Нидерландия термаси устози Роналд Куман, италиялик Массимилиано Аллегри ва "Монреал Импект"ни бошқараётган клубнинг собиқ футболчиси Терри Анри билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибди. 
"Ал Садд"ни мураббийи Хави варианти бекор қилинди. Чунки испан "Барса"га қайтишни истамаяпти.
Аввалроқ Почеттино "Барса"нинг таклифини рад қилгани ҳақида хабар қилинганди.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *