Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «Лион» кутилмаганда «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди ва сўнгги яримфиналчига айланди

ЕЧЛ. «Лион» кутилмаганда «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди ва сўнгги яримфиналчига айланди

Автор: admin

Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг сўнгги иштирокчиси аниқланди. 
1/8 финалда «Ювентус»ни турнирдан чиқариб юборган «Лион» чоракфиналда Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сини ҳам мағлуб этишга эришди. Корне ва Дембеленинг (2та) голлари французларни кейинги босқичга олиб чиқди. «Шаҳарликлар»нинг ягона жавоб тўпини Де Брюйне киритди.
Шу тариқа турнирнинг биринчи яримфиналида 18 август куни «ПСЖ» «Лейпциг»га қарши, иккинчи яримфиналда 19 август куни «Лион»  «Бавария» билан тўқнаш келади. 
ЕЧЛ, бир ўйиндан иборат чоракфинал
Манчестер Сити – Лион 1:3
15 август, «Жозе Алваладе»
Голлар: Де Брюйне (69) – Корне (24), Дембеле (79, 87).
Манчестер Сити: Эдерсон, Канселу, Уокер, Лапорт, Эрик Гарсия, Фернандино (Маҳрез, 56), Родри (Давид Силва, 84), де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Габриел Жезус.
Лион: Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Денаер, Дюбуа (Тете, 74), Какре, Бруно Гимараес (Тиаго Мендес, 70), Ауар, Корне, Токо-Экамби (Рейне, 87), Депай (Дембеле, 75).
Огоҳлантиришлар: Дюбуа (12), Фернандино (29), Родри (58), Марсело (64).
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *