Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» сўнгги марта ЙEЧЛни ютганидан буён трансферлар учун миллиард евродан ортиқ сарфлади

«Барселона» сўнгги марта ЙEЧЛни ютганидан буён трансферлар учун миллиард евродан ортиқ сарфлади

Автор: admin

«Барселона» клуби сўнгги марта бундан 5 йил илгари — 2014/2015 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган эди.

Трансфермаркт тарқатган хабарга кўра, ўшандан буён "кўк-анорранглилар" янги трансферлар учун 1,067 миллиард евро сарфлашган.

Сўнгги 5 йил ичида "Барса" 40 футболчи билан шартнома имзолади. Каталонияликлар амалга оширган энг қиммат трансферлар учлигини Филиппе Коутинё, Усмон Дембеле ва Антуан Гризманн ташкил қилиб, юқоридаги сумманинг учдан бир қисми уларга сарфланган.

Эътиборли томони, кеча бўлиб ўтган "Бавария"га қарши учрашувнинг бошланғич таркибида уларнинг ҳеч бири йўқ эди. Коутинё мавсумни мюнхенликлар сафида ижара асосида ўтказаётган бўлса, Дембеле жароҳат туфайли узоқ вақт сафдан чиқди. Фақатгина Гризманн кеча иккинчи бўлимда майдонга тушди.
Манба: футбол.уа
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *