Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЙEЧЛ. Чорак финал босқичининг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди

ЙEЧЛ. Чорак финал босқичининг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди

Автор: admin

Ушбу ҳафтада Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. УЙEФА ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Неймар («ПСЖ» ҳужумчиси) — «Аталанта»га қарши ўйинда (2:1) битта голга ассистентлик қилди ва дарвоза томон 2та аниқ зарба берди.

Томас Мюллер («Бавария» ҳужумчиси) — «Барселона»га қарши учрашувда (8:2) иккита гол муаллифига айланди.

Даё Упамекано («РБ Лейпциг» ҳимоячиси) — «Атлетико»га қарши баҳсда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди, ҳаводаги тўп учун курашда 2 марта устун келди ҳамда узатмаларининг 92 фоизи аниқ бўлди.

Мусса Дембеле («Лион» ҳужумчиси) — «Манчестер Сити»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, 2та гол урди.
Манба: спорт24.ру
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *