Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Реал” ўз футболчисини "сотди"
 
Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ўз тарбияланувчиси Мигел Баезуни “Селта”га трансфер қилди.
“Селта” жамоасининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, Мигелнинг трансфер суммаси 2,5 миллион еврони ташкил этган.
Манада маълум қилинишича, ёш футболчи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолаган ва “Реал” уни қайтариб сотиб олиш шартини музокаралар чоғида олға сурмаган.
Роналду уни жамоасида кўрмоқчи
 
Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал” форворди Карим Бензема билан бир жамоада тўп суриш ниятида.
Италия нашрларининг маълум қилишича, Роналду “Юве” раҳбарлари билан Бенземанинг трансфери борасида фикр алмашган.
Элсатиб ўтамиз, Карим Бензема “Реал” билан ўртадаги шартномани феврал ойида 2022-йилга қадар узайтирган.
“Челси” давом этади
 
Лондоннинг “Челси” клуби катта трансферларга қўл уришдан чарчамаяпти.
“ТҳеТимес” нашрининг маълум қилишича, Френк Лемпардга трансферлар учун 150 миллион евро ажратилган. Айни дамда, Зиеш ва Вернерлар учун клуб 100 миллион сарфлаб бўлди.
Эндиликда, клуб нишонида Ян Облак ва Деклан Райслар бор.
Манбанинг маълум қилишича, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар, “Реал” яна бир катта трансферга қўл уради.
Антонио Контедан юриш
 
Миланнинг “Интер” клуби устози Антонио Конте ёзда қайси нуқталар учун футболчи ҳарид қилмоқчи эканлиги маълум.
Италия нашрларининг маълум қилишича, Конте янги мавсум олдидан бита ҳужумчи, иккита ярим ҳимоячи ва универсал фулбек сотиб олишни ният қилган. Шунингдек, тўп билан муомилада бўлишни ҳуш кўрувчи марказий ҳимоячи ҳам изланмоқда.
ЛГДС берган маълумотга қараганда, клуб раҳбарлари Контенинг талабига мос тушувчи футболчиларни излашни бошлаб юборган.
Саул “Манчестер Юнайтед”га керак

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Саул фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
25 ёшли ярим ҳимоячи билан “Манчестер Юнайтед” шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
“ДаилйСтар”нинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчининг трансферидан “матрасчилар” 70 миллион фунт ишлаб олишни ният қилган.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Саул Симионе қўл остида 47 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобиг 7 та гол ёздириб қўйди.
224   
Добавить комментарий
Ваше имя: *