Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола: «Бир кун келиб, чоракфиналдан ҳам ўтамиз»

Гвардиола: «Бир кун келиб, чоракфиналдан ҳам ўтамиз»

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Лион»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Иккинчи бўлим яхши ўтди. Унда биз яхшироқ ўйнадик. Аммо бу турнирда сиз мукаммал бўлишингиз керак ва биз бунга мос келмадик. Бир кун келиб, Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ҳам ўтамиз.
«Лион»нинг иккинчи голидаги қоида бузилиши? Мен бу ҳолатлар ҳақида гапиришни истамайман. Бу шикоят қилиш, сўнг узр сўрашга ўхшайди. Биз жуда кўп яхши вазиятларни яратдик, аммо бу етарли бўлмади. Ўйиннинг муҳим дақиқаларида хатоларга йўл қўйдик. 
«Манчестер Сити» ҳужумда жой топишга қийналди. Бундай вазиятда камида қўшимча вақтга эга бўлиш учун ҳисобни тенглаштириш жуда муҳим эди, аммо кейин учинчисини ўтказиб юбордик ва ҳаммаси якунланди. 
Хафамиз. Энди таътилга чиқамиз. Футболчилар клубга қайтганларида уларни қўллаб-қувватлашимиз керак», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради БТ Спорт.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *