Goal24.uz » Chempionlar ligasi » 9та факт («Манчестер Сити» – «Лион» ўйинидан сўнг)

9та факт («Манчестер Сити» – «Лион» ўйинидан сўнг)

Автор: admin

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида «Манчестер Сити» «Лион»га (1:3) имкониятни бой берди. Қуйида ушбу баҳсдан кейинги қизиқарли фактлар келтирилган.
1. Чемпионлар Лигаси тарихида биринчи марта яримфиналга Англия, Испания ва Италиядан биронта жамоа йўл олмади. 
2. «Манчестер Сити» «Лион» билан ўйинда рақиб дарвозасига 19та зарба берди, «Лион» эса 7 марта.
3. Гвардиола жамоалари 2011 йилдан бери финалга чиқа олмаяпти.
4. «Зенит» билан бир гуруҳдан ўрин олган икки жамоа – «Лейпциг» ва «Лион» яримфиналгача етиб келишди.
5. «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасида 3 йил ичида биринчи бор жарима майдончаси ташқарисидан тўп ўтказиб юборди.
6. 2017 йилдан сўнг илк бор яримфиналга инглиз клуби чиқа олмади.
7. «Манчестер Сити» қаторасига учинчи йил 1/4 финалда «қоқилди».
8. Мемфис Депай «МЮ»дан кетганидан бери Манчестернинг иккала жамоаси ҳам яримфиналга чиқа олмади.  Депай – Манчестер 1:0.
9. Чемпионлар Лигасида яримфиналга биринчи марта Францийанинг 2та жамоаси йўл олди.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *