Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» бир қатор футболчилари билан хайрлашмоқчи

«Барселона» бир қатор футболчилари билан хайрлашмоқчи

Автор: admin

«Барселона» клуби яхши таклифлар олса, бир қатор футболчилари билан хайрлашишга тайёр, дея ёзмоқда Мундо Депортиво.
Клуб дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, яримҳимоячи Френки Де Ёнг, ҳужумчи Лионел Месси ҳамда Ансу Фати ва Рикард Пучни сотишни режалаштирмаган.
«Клуб ҳимоячи Самуел Юмтити ва ҳужумчи Усмон Дембеле ва Антуан Гризманни трансферга қўймоқчи. Шунингдек, каталонияликлар «Интер» форварди Лаутаро Мартинес трансфери учун маблағ топилмаса, Луис Суаресни сотишга қарши эмас», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалроқ клуб бош мураббийи Кике Сетен мавсум олдидан истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *