Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: «Манчестер Сити» Месси учун исталган нархни тўлашга тайёр

Манба: «Манчестер Сити» Месси учун исталган нархни тўлашга тайёр

Автор: admin

«Манчестер Сити» «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессини қўлга киритиш учун ҳар қандай шартга рози.
Миррор нашри маълумотига кўра, инглиз клуби Месси каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан бирлашиши, жамоа ўйинини янада кучайтириши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Қайд этилишича, «шаҳарликлар» аргентиналик футболчи учун қанча талаб қилинса шунча тўлашга тайёр. 
Аввалроқ ОАВда Месси ЕЧЛ чорак финалида «Бавария»га қарши кечган ўйинда 2:8 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганидан кейин «Барселона»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 33 ёшли форвард клуб раҳбариятидан норози ва 2021 йилгача тузилган шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Якунланган мавсумда 33 ёшли Месси клуб учун 44 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урди ва 24 голга узатма берди.
трансфермаркт.де портали футболчининг трансферини 112 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ Месси хизматларига «Интер» томонидан ҳам қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *