Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» собиқ президенти: «Энди Сетенни айбдорга чиқаришдан наф йўқ»

«Барселона» собиқ президенти: «Энди Сетенни айбдорга чиқаришдан наф йўқ»

Автор: admin

«Барселона» собиқ президенти Жоан Гаспар Каталония клубининг Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасида «Бавария»га учралган (2:8) мағлубияти ҳақида тўхталди.  
«Бу оддий мағлубият эмас, хўрланишдир. Яқин орада клубда президентлик сайлови ўтказилади. Бартомеу аллақачон икки муддат давомида фаолиятини ўтаб бўлди, бу сафарги сайловда қатнаша олмайди. Экономик вазият қандай эканлигини кўриб турибмиз. Қийин давр бўлишига қарамай, қарор қабул қилиниши шарт. 
Бартомеунинг клуб олдидаги хизматларини муносиб баҳолайман. Аммо жамоадаги ҳозирги вазият оғир. Мураббийни ҳам айблай олмайман, у қўл остидаги бор имкониятлардан фойдаланди. Мухлислар Валверде кетишини исташганди, энди Сетенни айбдорга чиқаришдан наф йўқ», - дея Гаспарнинг сўзларини келтирмоқда Марcа.
Аввалроқ, «Барса» президенти баёнот бериб, муҳим қарорлар шошилинч тарзда эмас, яқин бир ой ичида қабул қилинишини маълум қилганди.
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *