Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Смолинг қайтадими?

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг ўз фаолиятини “Лестер”да давом эттириши мумкин.
ҳимоячи бу мавсумни “Рома” сафида ўтказди ва 30 та ўйинда майдонга тушди. “Манчестер Юнайтед” ижарадаги футболчисини ортга қайтариш ниятида эмас, шу сабабли унинг трансфери борасида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр.
“Тҳе Сун” нашри берган маълумотларга қараганда, Смоллинг билан “тулкилар” шартнома тузиш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, “тулкилар” Крис учун 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.
“Вердер” Чонгни қўлга киритадими?

Манчестернинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Таит Чонг фаолиятини “Вердер” клубида давом эттиради.
Бу ҳақида “Билд” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “мусиқачилар” Чонгни бир мавсумга ижарага олишни режалаштирган.
Маълумотларга қараганда, Бремен клуби 20 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.
“Рома” уни сотишга тайёр
 
Римнинг “Рома” клуби ўз ҳужумчиси Эдин Жеко борасида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман маълум қилди.
“Cалcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, “бўрилар” ўз ҳужумчисини 15 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, Жеко билан “Интер” ва “Ювентус” клублари жиддий қизиқиб қолган. Босниялик ҳужумчи ортда қолган мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол + 11 та ассистни ёздириб қўйди.
ПСЖ ҳужумчи изламоқда

Парижнинг ПСЖ клуби жамоани тарк этган Эдинсон Каванини ўрнини эгаллашга қодир ҳужумчи излашни бошлаб юборди.
“Фоотмерcато”нинг маълум қилишича, парижликлар нишонида “қизил иблислар” форворди Одион Игало турибди.
Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар”да ижара асосида тўп суараётган футболчининг трансфери борасида ПСЖ “Шанхай Шенхуа” клуби билан музокараларни бошлаб юборган.
“Динамо” футболчиси “Интер”да?!
 
Украинанинг “Динамо Киев” клуби ҳимоячиси Виталий Миколенко ўз фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марсио берган маълумотларга суянадиган бўлсак, “Интер” “Челси” футболчиси Эмерсоннинг трансферини амалга ошира олмаса, бор эътиборини 21 ёшли Миколенкога қаратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виталий билан “Рома” жамоаси қизиқиш билдирган эди. “Динамо” клуби ўз футболчисини 35 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
“Баер” норози

Леверкузеннинг “Баер” клуби Кай Ҳавертсни қўлга киритиш ниятидаги клубларни огоҳлантирди.
“Билд” нашри журналисти Кристиан Фалканинг маълум қилишича, немис клуби Кайни қўлга киритишни истаган жамоа 28-августдан кеч қолмаслиги лозим. Акс ҳолда, “Баер” уни трансферга қўйишдан бош тортади.
Манбанинг маълум қилишича, “Баер” шу йўсинда Кайнинг эътиборини келаси мавсумга яхшилаб тайёргарлик кўришга қаратишни режа қилган.
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *