Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Хосеп Гвардиола 2011-йилдан буён Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаяпти

Хосеп Гвардиола 2011-йилдан буён Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаяпти

Автор: admin

Хосеп Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Лион”га мағлуб бўлди (1:3) ва мусобақа билан хайрлашди.
Гвардиола 2011-йилдан буён жамоасини Чемпионлар Лигаси финалига қадар олиб келолмаяпти. 9 йил аввал каталониялик мутахассис қўл остидаги “Барселона” финалда “Манчестер Юнайтед”ни мағлубиятга учратиб (3:1), чемпионликни қўлга киритганди.
2012-йилда “Барселона” ярим финалда “Челси” тўсиғидан ўта олмаганди (0:1, 2:2). Гвардиола 2012/13-йилги мавсумни танаффус сабаб ўтказиб юборган. Ундан кейин “Бавария” ва “Манчестер Сити” жамоалари ишлади.
Мураббий мюнхенликлар клуби билан уч бор ярим финалга қадар етиб борган ва уларнинг барчасида енгилган. “Манчестер Сити” билан дастлабки мавсумда 1/8 финалгача борган, Гвардиола сўнгги уч мавсумдан буён мусобақани чорак финалда якунламоқда.
2011-йилги чемпионликдан ташқари, Гвардиола 2009-йилда ҳам “кўк-анорранглилар”ни мусобақа ғолибига айлантирганди.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *