Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Англия Премер Лигасида 2019/20-йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Англия Премер Лигасида 2019/20-йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Автор: admin

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Премер Лигаси 2019/20-йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Белгиялик футболчи мазкур соврин учун курашда Трент Александер-Арнолд, Жордан Ҳендерсон, Садио Мане (барчаси “Ливерпул”), Денни Ингз (“Саутҳемптон”), Ник Поуп (“Бёрнли”), Жейми Варди (“Лестер Сити”) сингари футболчилар ортда қолдирди.
Де Брюйне Англия чемпионатининг 2019/2020-йилги мавсумида 20 та голли узатмани амалга ошириб, Терри Анрининг рекордини такрорлади. Бундан ташқари у ўз ҳисобига 13 та гол ҳам ёздириб қўйди.
Аввалроқ “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп мавсумнинг энг яхши мураббийи, “қизиллар” ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд эса мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилганди.
Қайд этиш жоиз, мавсумнинг энг яхши футболчисини танлашда мухлислар, 20 та клуб сардорлари ва футбол мутахассисларининг овозлари инобатга олинган.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *