Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналд Куман "Барселона"ни бошқаришга тайёр!

Роналд Куман "Барселона"ни бошқаришга тайёр!

Автор: admin

У раҳбариятга ҳам маъқул келмоқда.
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман иш жойини ташлаб, “Барселона”га йўл олиши мумкин.
Мундо Депортиво нашрининг хабар беришича, 57 ёшли голландиялик мутахассисга “кўк-анор ранглилар” томонидан жорий йилнинг январ ойида ҳам таклифлар бўлган, аммо у ўшанда у буни рад этган. Бироқ, ҳозир Куманнинг фикри ўзгарган ва у “Барса”ни бошқаришга тайёр.
Каталонияликлар раҳбариятига ҳам айнан Роналднинг номзоди маъқул тушмоқда ва аксария мутахассислар ҳам айнан Куман “Барселона”га мос тушишини айтишмоқда.
“Барселона” тез орада амалдаги бош мураббий Кике Сетеннинг истеъфосини расман эълон қилиши кутилмоқда.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *