Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Алексей Миранчук А Серия клубига ўтишга яқин

Алексей Миранчук А Серия клубига ўтишга яқин

Автор: admin

Италиянинг «Аталанта» клуби «Локомотив» яримҳимоячиси Алексей Миранчукни сотиб олиш арафасида, дея хабар бермоқда Спорт Медиасет.
Манбанинг ёзишича, 17 август куни Бергамо клуби ва россиялик футболчининг вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиб, трансфернинг сўнгги ишлари ҳал қилинади. Миранчукнинг «Локомотив» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июн ойига қадар имзоланган бўлиб, «Аталанта» Москва клубига 15 миллион евро трансфер пули тўлаши кутилмоқда.
Аввалроқ, 24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи учун «Милан» клуби асосий даъвогар саналганди. «Россонерилар» Миранчукнинг трансфер келишувига дастлаб уругвайлик Диего Лаксалт, кейин эса швейцариялик Рикардо Родригесни қўшмоқчи эдилар, бироқ сўнгги паллада Родригес Россия клубига ўтишни истамаганди.
Маълумот учун, «Локомотив» клубига ўтган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов москваликлар сафида айнан Алексей Миранчукнинг позициясида тўп суради.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *