Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Де Брюйне: «Пуллар футболни бошқармоқда»

Де Брюйне: «Пуллар футболни бошқармоқда»

Автор: admin

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги «Лион»га учралган (1:3) мағлубиятдан кейин коронавирус пандемияси туфайли ўйинлар санаси зич белгиланганлигини танқид қилди.
«Бундай зич тақвимнинг таъсири қисқа даврда билинмаслиги мумкин, аммо келажакдаги ўйинларимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ярим йилдан кейин жисмонан ва руҳан чарчаган ҳолатда бўламиз. Миллий ассоциациялар, УEФА ва ФИФА айнан шу масалада кўпроқ бош қотиришлари керак. Афсуски, футболни пуллар бошқармоқда. Футболчи сифатида биз белгиланган шартларга фақат амал қилишимиз мумкин», - дея белгиялик яримҳимоячининг сўзларини келтирмоқда ҲЛН.
Маълумот учун, пандемиядан кейин «Манчестер Сити» АПЛ доирасидаги ўйинларни ўтказган бўлса, Францийа чемпионати муддатдан аввал тўхтатилгач «Лион» клуби узоқ муддат таътилда эди.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *