Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ливерпул» «Бавария» футболчиси билан 4 йиллик келишувга эришди

«Ливерпул» «Бавария» футболчиси билан 4 йиллик келишувга эришди

Автор: admin

«Бавария» яримҳимоячиси Тяго Алкантара «Ливерпул» билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди, дея ёзади РМC Спорт.
Манбанинг тасдиқлашича, испаниялик футболчи Мюнхендаги клубдошларига жамоани тарк этаётганлигини айтиб, Ливерпулдан янги уй ҳам сотиб олган. Клублар ўртасида футболчининг трансфер нархини келишиб олиш масаласи қолган, холос. Шахсий шартнома масаласида бир тўхтамга келинган.
Аввалроқ, Алкантаранинг трансферини «Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп истаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» тарбияланувчиси саналмиш Алкантара 2008-2013 йиллар давомида Каталония клубида тўп суриб, Германия Бундеслигасига йўл олганди. Тяго жорий мавсумда «Бавария» сафида 24 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *