Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Милан" футболчиси учун Испаниянинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда

"Милан" футболчиси учун Испаниянинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда

Автор: admin

У мавсумнинг иккинчи қисмини Ла Лигада ўтказиши мумкин.
"Милан" ҳимоячиси Давиде Калабрия фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Спорт Медиасет нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли футболчига "Севиля" ва "Бетис"дан қизиқишлар бор. Испан клублари уни қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. “Россонерилар” эса уни 15 млн эврога баҳоламоқда.
Таъкидлаш лозимки, Калабрия “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
68   
Добавить комментарий
Ваше имя: *